Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик ҳарбий хизматчи велосипедда уч минг километр масофани босиб ўтмоқчи

14 Май 2022 11:15

ТARAZ. Кazinform - Қозоғистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиси майорр Олжас Тойшибаев навбатдаги таътилда велосипедда 3000 км масофани босиб ўтмоқчи, деб хабар беради Kazinform.

Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, у армиянинг 30 йиллигига бағишланади.

Олжас 24 апрелда Атирау гарнизонидан йўлга чиқди. Йўлда Орал, Ақтўбе, Ирғиз, Орол, Қизилўрда, Туркистон, Чимкент шаҳарларидан ўтган. Таразда майор Олжас Тойшибаевни «Жануб» минтақавий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари кутиб олди ва эҳтиром кўрсатди.

– Жисмоний тарбия билан тинмай шуғулланаётган ҳарбий хизматчи сифатида ўз қобилиятимни жисмонан ва маънавий жиҳатдан синаб кўрмоқчи эдим. Ҳар қандай спортчи учун янги босқичга кўтарилиш – бу руҳни мустаҳкамлашдир», - деди ҳарбий марафончи.

Олжас йўлда 10 кг вазн йўқотди. Бироқ, у кўплаб янги танишлар орттирганини ва ажойиб тажрибаларни бошдан кечирганини айтади. Йўл давомида тарихий масканларни зиёрат қилиш, диққатга сазовор жойлар билан танишиш имконига эга бўлди.

Велосипед саёҳатининг якуний нуқтаси – Алмати шаҳри. Бу шаҳар Олжас туғилиб ўсган жой. Велосипедчининг қариндошлари ва дўстлари, шунингдек, у бир неча йил хизмат қилган Ҳаво-десант кучларидаги дўстлари уни кутишмоқда.


Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига