Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик Александр Недовесов Франциядаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

19 Май 2022 22:15

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Александр Недовесов Лион (Франция) шаҳрида ўтказилаётган АТP 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи покистонлик Айсам Куреши билан биргаликда турнирнинг 3-ракеткаси белmгиялик Сандер Жилле – Йоран Влиген жуфтлиги билан куч синашди.

Бир ярим соат давом этган баҳсда 6:3, 7:6 (7:4) ҳисобида зафар қучди.

Куреши ва Недовесов мусобақа давомида 3 та эйс амалга оширди ва 3 та брейк-пойнтдан биттасини фойдаланди.

Шу йилнинг апрел ойида бу жуфтлик Марокашдаги шунга ўхшаш турнирда учрашишди, унда Айсам ва Александр ғалаба қозонишди - 6: 3, 6: 4.

Эртага Недовесов ва Куреши финал учун жанубий африкалик Равен Клаасен – америкалик Натаниель Лэммонс ёки аргентиналик Максимо Гонсалес – бразилиялик Марсело Мело жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига