Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонлик альпинистлар Жаҳон ўйинларида иштирок этади

27 Май 2022 08:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик альпинистлар Тамара Олжабаева ва Ришат Хайбуллин Халқаро тоққа чиқиш спорти федерациясидан (IFSC) 2022 йилги Жаҳон ўйинларида иштирок этиш учун таклиф олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий Олимпия қўмитасига таяниб.

Бу йилги Жаҳон ўйинлари 7-17 июл кунлари АҚШнинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтади.

Жаҳон ўйинлари — Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар. Улар 1981 йилдан бери ҳар 4 йилда бир марта, 2001 йилдан эса Халқаро Олимпия қўмитаси ҳомийлигида ўтказиб келинмоқда.

Қояга кўтарилиш 2005 йилда Дуйсбургда бўлиб ўтган Жаҳон ўйинларида биринчи бор киритилган. 2017 йилги ўйинлардан бошлаб, тоққа чиқиш бўйича турнирнинг йўналишлари сони кўпайди: «тезлик» ва «қийинчилик»ка «боулдеринг» қўшилди.

Ўйинларда 30 га яқин спорт тури бўйича 3600 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Спорт тоққа чиқишда «Тезлик», «Боулдеринг» ва «Қийинчилик» йўналишларида 72 нафар спортчи қатнашади. Ҳар бир тоифада 12 эркак ва 12 аёл. Қозоғистонлик спортчилар «Тезлик»да чиқиш қилади. Саралаш ва якуний тезлик стартлари 2022 йил 14 июлга режалаштирилган.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига