Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонлик 17 ёшли спортчи классик пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпиони бўлди

28 Сентябрь 2021 10:10

PAVLODAR. Kazinform -17 ёшли павлодарлик Aлександр Иванов Швециянинг Хальмстад шаҳрида классик пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Pavlodarhews.kzга таяниб.

Ўсмирлар ўртасида 66 кг вазн тоифасида қатнашган у штангани учта усулда кўтариш мусобақалари натижасида 530 кг оғирликни кўтарди.

Aлександр Иванов штангани елкага қўйиб ўтириб-туришда 200 кг, ётиб кўтаришда 127,5 кг ва чалқанча кўтаришда 202,5 ​​кг натижани қайд этди. У иккита машқда биринчи, бир машқда иккинчи ва умумий ҳисобда биринчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, классик пауэрлифтинг бўйича Жаҳон чемпионати 3 октябргача давом этади.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига