Об-ҳаво
Астана -16 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонга самолёт билан учиб келган 2 йўловчида коронавирус аниқланди

26 Ноябрь 2020 11:40

NUR-SULTAN. Kazinform – 25 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси ҳудудига Миср, Туркия, Россия, Корея, БАА, Голландия, Белорусь ва Ўзбекистондан 12 та халқаро рейслар учиб келди, деб хабар беради Kazinform.

Транспортни санитария-эпидемиология назорати бошқармаси маълумотларига кўра, 1026 нафар йўловчидан COVID-19 вируси юқтирмаганлигини тасдиқловчи ПЗР сертификатлари билан – 921 киши, сертификатсиз – 105 киши келган. Уларнинг барчаси Қозоғистон Республикаси фуқаролари.

Шу жумладан:

- Нур-Султан шаҳар аэропортига - 6 рейс, 507 йўловчи, сертфикат билан - 431, сертификатсиз - 76;

- Алмати шаҳар аэропортига - 5 рейс, 420 йўловчи, сертфикат билан - 391, сертфикатсиз - 29;

- Атирау шаҳар аэропортига - 1 рейс, барча 99 йўловчи сертификат билан келган.

Қозоғистонга махсус сертификатсиз учиб келган Қозоғистон фуқаролари ПЗР тест қилиш учун келган жойидаги карантин касалхоналарига жойлаштирилди ва ПЗР тест COVID-19 текширилди. ПЗР тест натижаларига кўра, икки йўловчига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди.

Калит сўзлар: Транспорт, Тиббиёт,
Юқорига