Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонга наша уруғини чегарадан олиб кирмоқчи бўлган бўлган хорижлик шахс қўлга олинди

19 Май 2022 16:42

NUR-SULTAN. Кazinform - Туркистон вилоятининг Жибек Жоли божхона бекатида гиёҳванд моддаларга ўхшаш уруғларни олиб кирмоқчи бўлган хорижлик шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди Kazinform.

«Гумонланувчи «Белка» лақабли хизмат ити безовталанганидан сўнг тўхтатилди. Эркакда гиёҳванд моддага ўхшаш уруғлар топилган. Мазкур ҳолат ички ишлар органлари ходимлари томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддаси 1-қисми «Момаладан чиқарилган ёки тақиқланган ашёлар контрабандаси» бўйича қайд этилган. Полиция гумонланувчининг чўнтагидан олинган ашёни суд-тиббий экспертизадан ўтказишни буюрди, натижада у наша ўсимлиги уруғи эканлиги аниқланди», — дейилади ПД баёнотида.

Маълум бўлишича, гумонланувчи бошқа давлат фуқароси бўлиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтмоқчи бўлган. Наша уруғини беданага озуқа сифатида олиб келаётганини айтди. Ҳозирда судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Калит сўзлар: Туркистон вилояти, Чегара,
Юқорига