Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 8 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонга импорт қилинадиган товарлар нархи 6,1 фоиз қимматлашди

14 Январь 2020 11:21

NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилнинг 11 ойида экспорт қилинувчи товарлар нархи ўртача 2,4 фоиз арзонлаб, импорт қилинадиган товарлар 6,1 фоиз қимматлашди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Идора маълумотига кўра, ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида экспорт жўнатмалари бўйича ферроқотишмалар – 26,8, рух рудалари – 15,7, хром рудалари – 15,1, рух – 4,2, мис – 2,6, нефть 0,8 фоиз арзонлашди. Темир рудалари – 18,3, кўмир – 17,1, қўрғошин – 16,9, қора металл буюмлари – 7,8, қора металл прокати 3,2 фоиз қимматлашган. Шунингдек, патха нархи 7,1 арзонлашиб, буғдой – 26,4, арпа – 4,2, жун 1,7 фоиз қимматлашган.

Импорт маҳсулотларидан сабзавотлар – 37,4, гуруч 10,8, кондитер маҳсулотлари 15,4, сут маҳсулотлари 8,3, макарон маҳсулотлари 7,7, кофе 6,6, товуқ гўшти 5,2, балиқ нархи 5,1 фоиз қимматлашган. Қанд 7,7, мева ва ёнғоқлар 3,9 фоиз арзонлашди. Бундан ташқари пойабзаллар 11,2, фармацевтика маҳсулотлари 10, қурилиш материаллари 7,8, қоғоз 7,7 фоиз қимматлашган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги, Ишлаб чиқариш,
Юқорига