Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистондан депортация қилинган Тожикистон фуқароси исмини ўзгартириб, қайтиб келган

9 Декабрь 2021 16:31

ATYRAU. Kazinform - Қозоғистондан депортация қилинган Тожикистон фуқароси ўз исмини ўзгартириб, қайтиб келганлиги аниқланди, деб хабар беради Polisia.kz.

Атирау вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан 6-12 декабр кунлари ўтказилган «Мигрант» тезкор-профилактика тадбири давомида жамоат жойида маст ҳолда 5 йил муддатга Қозоғистон Республикаси ҳудудидан четлатилган хорижлик шахс аниқланди.

Маълум бўлишича, Тожикистон Республикасининг 35 ёшли фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларидаги маълумотларни ўзгартириб, Қозоғистонга қайтиб келган.

«Мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Тожикистон фуқаросининг ҳужжатларини текшириш чоғида аниқланди. Қўлга олинган хорижлик ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Мамлакатга ноқонуний кириб келган шахс 30 кунга ҳибсга олинди. Ҳужжатлар тўпланиб, қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилади», — деди Атирау шаҳар полиция департаменти миграция хизмати раҳбари Қадирбек Абишов.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Миграция, ҚР Ички ишлар вазирлиги,
Юқорига