Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистондаги вазият бўйича Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди

12 Январь 2022 08:06

NUR-SULTAN. Кazinform - Туркия ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Видеоконференция орқали ўтказилган йиғилиш кун тартибида Қозоғистондаги сўнгги вазият муҳокама қилинди ва қўшма баёнот эълон қилинди.

Баёнотда вазирлар зарур ҳолларда Қозоғистон халқи ва Ҳукуматини ҳозирги инқироздан чиқишда қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Шу билан бирга, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи фаровонлиги ва тараққиётини янада оширишга қаратилган ислоҳотлар дастурини ҳамда Қозоғистон Ҳукуматининг конституциявий тузумни бузишга ҳаракат қилган террорчилар, радикаллар, экстремистлар ва жиноятчиларга қарши олиб бораётган аксилтеррор операцияларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистон ташаббуси билан 2009 йил 3 октябрда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган. Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ташкилотга аъзо, Венгрия ва Туркманистон эса кузатувчи мақомига эга.






Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига