Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда жорий йилнинг I чорагида 683 мингдан ортиқ кишига манзилли ижтимоий ёрдам берилди

19 Апрель 2021 11:35

NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрель ҳолатига 135,7 минг оиладан 683,4 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Жорий йилда ушбу мақсадлар учун бюджетдан 122,8 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Аҳоли жон бошига ўртача даромади оила аъзоларига тўғри келадиган минтақавий яшаш даражасининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга тайинланади.

Бундан ташқари, манзилли ижтимоий ёрдам билан таъминлашнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида Қозоғистоннинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. 2021 йил 1 апрелда манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар орасида 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 162,4 минг болага озиқ-овқат ва маиший кимё шаклида ижтимоий пакет ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, 105,4 минг оиладан 519,4 минг қозоғистонликларга 2021 йилнинг I чорагида давлат инстанциясига мурожаат қилмасдан автоматик равишда манзилли ижтимоий ёрдам берилди.

Юқорига