Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда жорий йилнинг етти ойида экспорт ҳажми 32 миллиард долларни ташкил этди

14 Сентябрь 2021 13:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг январ-июл ойларида ташқи савдо айланмаси 53,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январ-июл ойларида 53,7 миллиард AҚШ долларини, шу жумладан экспорт - 32 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 23,4 фоизга ошиб, 10,4 миллиард AҚШ долларини ташкил этди», - деди у.

У, шунингдек, савдо балансининг умумий салдоси 10,4 миллиард AҚШ доллари миқдорида ижобий бўлиб қолганини қайд этди.

«Ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсишда давом этмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 фоизга ошди. Ижобий ўсиш 14 та ҳудудда қайд этилди. Энг юқори ўсиш Алмати шаҳрида, шунингдек Алмати ва Қизилўрда вилоятларида кузатилмоқда», - деди Aсет Ерағалиев.

Ишлаб чиқариш саноатида энг юқори кўрсаткич автомобил ва локомотив ишлаб чиқаришда қайд этилди - 48,9 фоиз.

Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда - 40,8%, машинасозликда - 23,9%, шу жумладан автомобилсозликда - 34,2%, автомобил ва локомотив ишлаб чиқаришда - қурилиш материаллари - 11,6%, пластмасса буюмлари - 26,5%, тайёр металл буюмлари - 18,6%, кийим-кечак - 16,3% ва мебел ишлаб чиқариш - 16%.

«Жорий йилнинг саккиз ойида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 11,4 фоизга ошди ва қурилиш соҳасида юқори суръатлар кўрсатилмоқда. Ижобий ўсиш барча ҳудудларда қайд этилди. Қурилиш -монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Ақмола ва Туркистон вилоятларида, шунингдек Алмати шаҳрида кузатилмоқда», - деди ҚР Миллий иқтисодиёт вазири.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Юқорига