Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда жорий йилда агросаноат комплексини молиялаштириш ҳажми 325,1 млрд тенгени ташкил этди

14 Октябрь 2020 17:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Сенат депутатлари агросаноат комплексини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Айни пайтда Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 12 фоизга ошди. Шу билан бирга, ички истеъмолда маҳаллий ишлаб чиқариш улуши 80 фоиздан ошди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, 2016 йилдан 2019 йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишланган маҳсулотлар экспорти бир ярим бараварга кўпайди.

Учрашув давомида депутатларга жорий йилнинг 8 ойида қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти 4,9 фоизга ўсганлиги ва 2,4 триллион тенгени ташкил этганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Депутатлар субсидия дастурини ишлаб чиқиш, қишлоқ тадбиркорлари учун солиқ имтиёзлари имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар. «ҚазАгро» холдинги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида агросаноат комплексини молиялаштириш ҳажми, шу жумладан кредитлаш ва лизинг 325,1 млрд тенге ташкил этди.


Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сенат,
Юқорига