Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда жисмоний шахснинг коллекторларга ундиришга берилган  муаммоли кредитини тартибга солиш чоралари кўрилади

12 Январь 2022 14:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Жисмоний шахсларнинг коллекторлар томонидан ундирилишга берилган муаммоли кредитларини тартибга солиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш масалалари бўйича агентлиги раҳбари Мадина Абилқасимова бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилаётган жисмоний шахсларнинг банкротлиги механизми доирасида жисмоний шахсларнинг банклар ва микромолия ташкилотларидаги кредитлари бўйича муаммоли кредитларини тартибга солиш чоралари кўрилади», — деди у.

Шунингдек, агентлик томонидан жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича фоиз ставкалари лимитларини тартибга солиш, кредитлар бўйича самарали фоиз ставкалари ҳисобига қарз олувчининг ҳар қандай комиссия ва тўловларини киритиш чоралари кўрилишини таъкидлади.

«Бу аҳолининг янги кредитлар бўйича қарз юкламасининг ўсишини чеклайди», — деди Мадина Абилқасимова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси, Молия,
Юқорига