Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда захирадаги ҳарбий хизмат жорий этилиши режалаштирилган

3 Май 2022 20:14

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон фуқаролари ҳарбий хизматни ихтиёрий асосда асосий ишларни бирлаштирган ҳолда ўташи мумкин бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қонунчиликка захира хизматини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар тайёрланмоқда. Фуқаролар ҳарбий хизматни ихтиёрийлик асосида ўзларининг асосий ишларини уйғунлаштирган ҳолда ўташи тахмин қилинмоқда», — деди Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари Султан Камалетдинов.

Унга кўра, захирада бўлган аскарларни тайёрлаш яшаш жойи бўйича йилига икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.

– Қонунчилик даражасида таъминлангани захира ва ҳудудий мудофаа ҳарбий қисмларини қурол-яроғ ва ҳарбий техникани бошқариш кўникмасига эга, ўқитилган мутахассислар билан тўлдириш имконини беради, – деди С.Камалетдинов.

Муаллиф: Арайлим Мурат


Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига