Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда йирик савдо марказлари фақат 10дан 18 гача ишлайди

16 Март 2020 09:40

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент томонидан мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилиниши туфайли ва аҳолининг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги бир қатор чора-тадбирларни тавсия қилди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига тяниб.

«Аввало, йирик савдо марказлари эрталаб соат 10дан кечки 18гача ишлагани дуруст. Шу билан бирга, санитария хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш керак. Кино, болалар маркази ва савдо маркази ҳудудидаги исталган кўнгилочар жой ёпиқ бўлади. Озиқ-овқат дўконлари, озиқ-овқат супермаркетлари ва озиқ-овқат бозорлари нормал ишлашда давом этади. Фақат санитария чоралари кучайтирилади».

Вазирлик кейинроқ қўшимча равишда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича маслаҳатларини эълон қилади.

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига