Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда йил бошидан буён ногиронлар ва боқувчисини йўқотганларга 228 миллиард тенгедан ортиқ пул тўланган

16 Август 2021 11:30

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил январ-июл ойлари мобайнида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлашга республика бюджетидан 180,5 миллиард тенге, боқувчисидан йўқотганларга давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун 47,8 миллиард тенге маблағ ажратилди, деб хабар беради Kazinform.

2021 йил июл ойида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 26,1 миллиард тенгени, боқувчисини йўқотганларга давлат ижтимоий нафақаларини тўлашга 6,5 ​​миллиард сарфлади.

2021 йил 1 август ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақалари олувчилар сони 526,1 минг кишини, боқувчисини йўқотганлар - 160,9 минг кишини ташкил этади.

Ногиронлик ва боқувчисини йўқотган тақдирда бериладиган давлат ижтимоий нафақалари миқдори ногиронлик гуруҳига ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғидаги шахслар сонига, шунингдек, «Республика бюджет тўғрисида» қонунида белгиланган энг кам яшаш маоши миқдорига боғлиқ бўлади.

2021 йил 1 август ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 49 556 тенгени, боқувчисини йўқотгани учун давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 40 606 тенгени ташкил этди.


Юқорига