Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда йил бошидан буён қайси машиналар энг кўп сотилган

18 Октябрь 2021 18:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан бери Қозоғистондаги расмий дилерлар 86 мингдан ортиқ автомобил сотди. Бу ҳақда «КазАвтоПром» бошқаруви раиси ўринбосари Артур Мискарян Telegram каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган ой қозоғистонликлар автосалонларда 10 517 та техника (автомобиллар, автобус, юк машиналари, махсус ускуналар) сотиб олишди. Бу кўрсаткич 2020 йил сентябр ойига нисбатан 12 фоизга кўп. Жаҳон автомобил бозорида таклиф етишмаслиги транспорт нархига, логистика муаммоларига - ишлаб чиқарувчилар ва дилерларнинг ўз вақтида мажбуриятларини бажармаслигига таъсир қилади. Етказиб бериш муддати машинанинг маркаси, модели ва жиҳозларига боғлиқ. Ўртача, мижоз ва автосалон ўртасида шартнома имзоланганидан автомобил етказиб берилгунига қадар 3 ойдан 6 ойгача вақт кетади», - деди А. Мискарян.

Сентябр ойидаги ТОП-5 брендлари: Chevrolet – 2 338 дона автомашина, Hyundai – 1 947, Toyota – 1 214, KIA – 855, шунингдек LADA – 823 дона автомашина сотилган.

«LADAдан ташқари, биринчи бешта бренднинг савдоси одатда барқарор. LADA автомобиллари савдоси ўтган йилнинг сентябрига нисбатан 61 фоизга камайди», - деди у. Жорий йилнинг 9 ойида ТОП-5 брендлари қаторига: Chevrolet (22 383 та автомобил), Hyundai (17 576), Toyota (10 404), KIA (6 993), LADA (5 660 та автомобил) киради.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: Бизнес, Автомобилсозлик, Транспорт,
Юқорига