Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда йил бошидан буён кўп болали оилаларга 164,6 млрд тенге нафақа берилди

27 Август 2021 11:41

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йилнинг январидан июлгача кўп болали оилаларга давлат нафақалари 164,6 миллиард тенгени ташкил этиб, ўртача 446,3 минг оилани қамраб олди, деб хабар беради Kazinform Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, июл ойида ушбу турдаги нафақалар 449,2 минг оилага берилган бўлиб, уларнинг умумий миқдори 23,6 млрд.тенгени ташкил этди.

Бу давлат нафақаси 4 ёки ундан ортиқ бирга яшайдиган вояга етмаганлар ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талабалари бор оилаларининг даромадидан қатъи назар берилади.

«Тўлов миқдори болалар сонига қараб фарқланади ва 2021 йилда 4 та бола учун - 46 760 тенге, 5 та бола учун - 58 457 тенге , 6 та бола учун - 70 154 тенге, 7 та бола учун - 81 852 тенге, 8 та бола бола учун - 93 344 тенге , 9 та бола учун - 105 012 тенге, 10 та бола учун - 116 680 тенге, 11 та бола учун - 128 348 тенге, 12 та бола учун - 140 016 тенге, 13 та бола - 151 684 тенге, 14 та бола учун - 163 352 тенге, 15 та бола учун - 175 020 тенге, 16 та бола учун - 186 688 тенге тўланади «, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналиши доирасида, даромадлари ҳисобга олинмаган ҳолда, кўп болали оилаларга янги давлат нафақаси 20210 йилнинг 1 январидан жорий қилинган эди.

Юқорига