Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда йил бошидан бери кўп фарзандли оналарга 171,2 млрд тенге нафақа тўланди

20 Октябрь 2020 13:24

NUR-SULTAN. Kazinform – «2020 йил январь-сентябрь ойларида 386,6 минг оилага 171,2 миллиард тенге миқдорида кўп болали оилалар учун давлат томонидан бериладиган нафақа тўланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига асосланиб.

Сентябрь ойида 359,6 минг оилага умумий қиймати 17,9 миллиард тенге нафақалар берилди.

Таъкидлаб ўтамиз, Қозоғистонда кўп фарзандли оилаларга болалар сонига қараб тўлов миқдори 44 532 тенгедан (4 бола учун), (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 20 октябрь кунги расмий курсга кўра, 1 млн 075 минг 893 сўм 12 тийин – Таҳр.), 77 951 тенгегача (7 болага) тўланади, 8 ва ундан кўп фарзанди бор оилаларга ҳар бир бола учун 4 ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорида нафақа тўланади.

8 болали оилага бериладиган нафақа 88 896 тенге (2 млн 147 минг 727 сўм 36 тийин – Таҳр.), 9 бола учун - 100 008 тенге, 10 бола учун - 111 120 тенге, 11 бола учун - 122 232 тенге, 12 бола учун - 133 344 тенге, 13 бола учун - 144 456 тенге, 14 бола учун - 155 568 тенге, 15 бола учун - 166 680 тенге, 16 бола учун - 177 792 тенге тўланади.

Юқорига