Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда йиғиладиган автомобилларга талаб 1,5 баравар ошди

16 Сентябрь 2020 14:32

NUR-SULTAN. Kazinform - 2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида Қозоғистонда 43 798 та автомобил йиғилди. Улар орасида енгил ва юк машиналари, автобуслар ва махсус транспорт воситалари мавжуд, деб хабар беради Kazinform автомобилсозлик корхоналари иттифоқига асосланиб.

Ҳисобот даврида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг умумий қиймати 318,8 млрд тенгега етди. Хусусан, автомобилларни йиғиш 46,3 фоизга ўсиб, 37 436 тани ташкил этди. Автобус ишлаб чиқариш (1089 та транспорт воситаси) 39,6% га ўсди. Шу билан бирга, юк машиналарини йиғиш (4248 та транспорт воситаси) 2,6 баравар ошди.

Қозоғистонликлар маҳаллий автомобилларни сотиб олишга ушбу даврда 275,2 млрд тенге сарфлаган. Бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 49,7 фоизга юқоридир.

Ҳисобот даврида Lada (11289 та машина), Hyundai (9727), Ravon (4807), KIA (4282) ва Chevrolet (2214) Қозоғистонда ишлаб чиқарилган энг машҳур брендлар бешталигига кирди.

Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий компаниялар томонидан тақдим этилаётган брендлар рўйхатидан, шунингдек, JAC (955 та автомобил), UAZ (316) ва Skoda (218) ҳам бор.

Калит сўзлар: Автомобилсозлик, Ишлаб чиқариш,
Юқорига