Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда ярим миллиондан ортиқ киши ногиронлик бўйича нафақа олади

19 Январь 2022 17:55

NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йилда қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар кўринишида 391 миллиард тенгедан ортиқ пул тўланди, дея хабар беради Кazinform.

2021 йилда ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 310,6 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан 81,3 миллиард тенге ажратилди.

2021 йил декабр ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 27 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик учун 7,4 миллиард тенге сарфланди.

2022 йил 1 январ ҳолатига ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони 529,3 минг нафарни, боқувчисини йўқотганлик бўйича – 168,3 минг нафарни ташкил этади.

Ногиронлиги ва боқувчисини йўқотган тақдирда давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳи ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғида бўлганлар сонига, шунингдек молиявий йил учун «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган яшаш минимумига боғлиқ.

2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 51 094 тенгени, боқувчисини йўқотганлик учун эса 43 836 тенгени ташкил этди.

Юқорига