Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда янги ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун грант ажратилади

26 Февраль 2021 12:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда янги ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун саноат грантини тақдим этади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий саноатнинг рақобатбардошлигини ошириш масалаларини тартибга солиш бир қатор йўналишларда амалга оширилади. Меҳнат унумдорлигини ошириш - ушбу кўрсаткич саноатни рағбатлантириш соҳасидаги ваколатли орган томонидан доимий равишда кузатиб борилади. Инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ягона инвестиция картаси ишлаб чиқилади. Ҳудудларни рағбатлантириш, уларнинг роли ва масъулиятини кучайтириш ва операторларни жалб қилиш учун янги шароитларни яратиш нуқтаи назаридан саноатлаштириш харитасини шакллантиришга янги ёндашувлар тасдиқланади», - деди Бейбит Атамқулов.

Хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш учун Қозоғистон ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва бутловчи қисмларни божхона тўловларидан озод қилишни назарда тутадиган стратегик маҳсулотлар рўйхати жорий этилади. Бу маҳаллий хомашё ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш механизмини такомиллаштиради.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Юқорига