Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 20 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда янги дастурлаш платформаси ишга туширилди

18 Сентябрь 2020 15:16

NUR-SULTAN. Kazinform – lrn.dev (learn development) бепул интернет платформаси дастурлаш асосларини ўрганишни истаган ҳар бир кишига ёрдам беради. Лойиҳа рақамли иқтисодиёт учун мутахассислар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга ҳисса қўшмоқда, деб хабар беради Kazinform Нурсултон Назарбоев фонди матбуот хизматига таяниб.

«Аlem» дастурлаш мактаби томонидан яратилган платформада сайтларни, дастурларни, ўйинларни ишлаб чиқишга ёрдам берадиган алгоритмларни яратиш бўйича дарслар жойлаштирилган.

Платформа асосан мактаб ўқувчилари ва талабалар учун мўлжалланган, аммо касбини ўзгартирмоқчи бўлган одамлар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Унинг кўмагида деярли ҳеч қандай бошланғич билимга эга бўлмаган одам ҳам дастурлашни ўрганиб олиши мумкин.

Нурсултон Назарбоев фонди ижрочи директори ўринбосари Алькей Марғулан таълим майдончалари каби лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги тўғрисида гапириб берди.

«IT-соҳасида ўз қобилиятини муваффақиятли намойиш этаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш Нурсултон Назарбоев фонди фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар аҳолига сунъий интеллект асосларини ўргатмоқдалар. Дарҳақиқат, ҳаётнинг деярли барча соҳаларида модернизациялашнинг муваффақияти кўп жиҳатдан замонавий технологияларнинг ривожланиш даражасига, ёшларнинг дастурлаш бўйича билимларига боғлиқ. Пандемия таълим соҳасидаги рақамлаштиришни янги босқичга чиқарди. lrn.dev платформаси истеъдодли қозоқ ёшлари учун дастурлаш бўйича истиқболли билим ва кўникмаларни эгаллаш учун яна бир имконият яратмоқда», - деди у.

Юқорига