Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда яқин уч кун ичида об-ҳаво қандай бўлади

14 Январь 2022 16:15

NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 15—17-январ кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида об-ҳавога Баренц денгизи циклонлари таъсир қилади. Натижада айрим ҳудудларда ёғингарчилик, қор ёғиши, бўрон бўлиши, муз қотиши, шамол тезлиги секундига 15-28 метргача етиши кутилмоқда. Шунингдек, республиканинг ғарбий, шимоли ва жанубида шамол тезлиги секундига 30 метрга етиши мумкин. 17 январ куни ғарбда 5-13 даража совуқ, шимолий вилоятларда 5-15 даража совуқ бўлади. Мамлакат жанубида 5 даража совуқ - 5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига