Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда яқин уч кун ичида об-ҳаво қандай бўлади

13 Октябрь 2021 16:30

NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 14-16 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

«Бу кунларда кенг миқёсли антициклон туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Фақат 16-октябрда Шимоли-Ғарбий циклон туфайли, тушдан кейин Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбида ёмғир ёғади. Мамлакат ғарбий ва жанубида кучли шамол ва чанг бўронлари кутилмоқда. Кундузи республиканинг ғарбий ва шимоли-ғарбида ҳаво ҳарорати 15 ... 23 даража илиқ бўлади.

Мамлакат шимолида, шарқида ва марказида - 7 ... 15 даража илиқ, мамлакатнинг жанубида, жануби -шарқида - 12 ... 21 даража илиқ бўлиши тахмин қилинмоқда», - дейилади хабарда.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига