Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 4 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда ягона онлайн таълим платформаси ишлаб чиқилади

9 Сентябрь 2020 12:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда тўлиқ ўқув жараёнини таъминлаш учун ягона онлайн таълим платформаси ишлаб чиқилади, деб хабар беради Kazinform мухбири Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленовга асосланиб.

«Президент Мурожаатидаги кўрсатмаларга мувофиқ, ҳудудларнинг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иш ўринларини яратиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Қозоғистон товарларини чегара ҳудудларида реклама қилиш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Шу мақсадда жами иккита чора-тадбирни амалга ошириш режалаштирилган», - деди Руслан Даленов Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, асосий устувор йўналиш фуқароларнинг ижтимоий фаровонлиги эканлигини таъкидлади.

«Фуқаролар пенсия жамғармаларининг бир қисмини уй сотиб олиш ва даволаниш учун ишлатиши мумкин. Ижарага бериладиган уйларни ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларни ижара уйлари билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Биз ижтимоий ва демографик сиёсатни такомиллаштиришда давом этамиз», - дея таъкидлади вазир.

Руслан Даленов ўқув жараёнини тўлиқ таъминлаш учун ягона онлайн таълим платформаси ишлаб чиқилишини айтди. Унинг айтишича, таълим тизимига малакали кадрлар жалб қилинади. Ўқитувчиларнинг мавқеи ошади.

«Касб-ҳунар таълими меҳнат бозорида талаб қилинадиган малакали мутахассисларни шакллантиришга йўналтирилади. Мамлакатнинг илмий салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор берилади», - деди у.

Юқорига