Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда ягона максимал кредит миқдори тасдиқланади

20 Октябрь 2021 20:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда уй-жой сотиб олишга бериладиган кредитнинг ягона максимал миқдори тасдиқланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бундай ўзгариш яқинда Давлат раҳбарининг Фармони билан тасдиқланган «Кучли ҳудудлар - мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий режасида кўзда тутилган. Ушбу лойиҳанинг йўналишларидан бири «Қулай уй-жой» масаласини ҳал қилишга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун жавобгар ҚР Идустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг шу йил 1 сентябрдаги Мурожаатномасига мувофиқ, имтиёзли ипотека дастурларининг ягона шарти кўриб чиқилишини таъкидлади.

«Шу мақсадда давлат режалаштириш тизимига мувофиқ концепсия қабул қилинганидан кейин тасдиқланадиган қоидани ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Кредитнинг ягона максимал миқдори 15-18 миллион тенге оралиғида бўлади, уй-жой кредити учун минимал бошланғич бадал 10% миқдорида белгиланади. Имтиёзли дастур иштирокчилари рўйхати кенгайтирилади ва яшаш минимуми ҳажми оширилади», - дейилади агентлик хабарида.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига