Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда ядровий қурол синовлари тугатилганига 30 йил тўлди

29 Август 2021 12:08

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни, деб хабар беради Kazinform мухбири.

1991 йил 29 августда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан Семей ядро полигони ёпилди. Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда Қозоғистон БМТ Бош ассамблеясининг Биринчи қўмитасига 29 августни Бутунжаҳон ядровий қуролсизланиш куни деб эълон қилишни таклиф қилган эди. 2010 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 29 августни Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни деб эълон қилди.

Тарихий маълумотларга кўра, сўнгги 40 йил ичида мамлакатда 456 та ер ости ва ер усти синовлари ўтказилган. Уларнинг умумий қуввати 1945 йилда Хиросимага ташланган бомбадан 2,5 баравар катта. Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб ўтказилган синовларнинг 24 фоизи Қозоғистонда ўтказилган.

СССР парчаланиши пайтида Қозоғистон ҳудудида, хусусан Семей, Сариозек ва Байқўнғирда ҳар бири 10 та ядровий каллакдан иборат 108 та ракета доимий навбатчиликда эди. Ядровий заряди мавжуд каллакларнинг умумий сони 1400 тани ташкил этди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 240 та ядроли қанотли ракеталар билан жиҳозланган 40 та Ту-95 МС стратегик бомбардимончи самолётлар бор эди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар:
Юқорига