Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 8 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда учта ҳудудда об-ҳаво ёмонлашади

14 Январь 2020 18:01

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли бирқанча ҳудудда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, даб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

15 январь куни:

Қостанай вилоятининг айрим ҳудудларида туман тушиб, шимоли-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин.

Ақмола вилоятида қор ёғади. Баъзи жойларда бўрон, яхмалак бўлиши кутилмоқда. Шамол аввалига жануби-ғарбдан, кейинчалик шимола-ғарбдан эсади, айрим жойларда тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида қор бўрони бўлиб, туман қоплайди. Шамол 15-20 м/с тезлик билан жануби-ғарбдан ва ғарбдан эсади.

Петропавл шаҳрида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан ва ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига