Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда уч ойда 6 млн одам вакцина билан эмланади

6 Апрель 2021 11:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин 3 ой ичида 6 млн киши вакцина билан эмланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг ҳозирги асосий вазифамиз санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштириш ва вакцина билан эмланганлар сонини кўпайтиришдир. Ушбу йўналишда аниқ ишлар ташкил этилган. Вазирлик томонидан эмлаш режаси ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг апрель-май ва июнь ойларида ҳудудларда ҳар ойда 2 млн киши вакцина билан эмланади», - деди Бош вазир.

Унга кўра, сентябрь ойигача 10 млн одамни эмлаш режалаштирилган.

«Соғлиқни сақлаш тизими керакли миқдордаги дори-дармон ва тиббий буюмлар билан тўлиқ таъминланган. Касалхоналар ойлик дори-дармон билан таъминланади. СК «Фармация» омборлари ва дорихоналарида 2 ойлик фонд яратилди. Шунингдек, барча ҳудудларда 3 ойлик дори воситалари, шахсий ҳимоя воситалари ва шприцлар билан барқарорлаштириш фондлари ташкил этилган. Умуман олганда, Президент Қасим-Жомарт Кемелович Тоқаевнинг барча кўрсатмаларини бажариш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири, Йиғилиш, Тиббиёт,
Юқорига