Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда тупроқ намуналари 75 гектар ўрнига ҳар 20 гектардан олинади

3 Декабрь 2021 18:24

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда тупроқнинг агрокимёвий таркиби ҳақидаги маълумотларнинг аниқлигини ошириш мақсадида намуна олиш усули ўзгартирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бугун Сенатдаги парламент эшитувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тупроқнинг агрокимёвий таркиби ҳақидаги маълумотларнинг аниқлигини ошириш мақсадида намуна олиш усули ўзгартирилмоқда. Энди бугунги 75 гектар ўрнига ҳар 20 гектардан тупроқ намуналари олинади. Бундан ташқари, ер инспекциясини кучайтириш, ягона вертикални яратиш ва парчаланган тузилмаларнинг тупроқ унумдорлигини назорат қилиш имкониятларини бирлаштириш бўйича таркибий чора-тадбирлар кўрилади», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ўсимликчиликдаги вазиятни ўзгартириб, унинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишда аниқ натижаларга эришишга хизмат қилади.

«Фақат шу йўл билан жаҳон озиқ-овқат бозоридаги рақобат даражамизни сақлаб қолган ҳолда, ҳозирги экспорт салоҳиятимизни янада оширишимиз мумкин», - деди у.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: Фан, Сенат, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига