Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда туғилган аёлни AҚШ Марказий банки  регулятори этиб тайинлайди – ОАВ

24 Сентябрь 2021 11:11

NUR-SULTAN. Kazinform - AҚШ президенти Жо Байден, Корнел университети банк ҳуқуқи профессори, Қозоғистонда туғилган Сауле Омаровани АҚШ банк сектори асосий регулятори - Валютани назорат қилиш бошқармаси (Office of the Comptroller of the Currencu, ОCC) бошлиғи этиб тайинлайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди, деб хабар беради Kazinform.

Манбага кўра, Омарованинг расмий номзоди шу ҳафта кўрсатилиши мумкин. Aгар у бу лавозимга тайинланса, этник қозоқ 1863 йилда ташкил этилган банк регуляторини бошқарган биринчи аёл бўлади.

ОCC - AҚШ Молия вазирлигининг мустақил бўлинмаси. Регулятор 1200 триллион долларлик активларга эга 14 та банкни назорат қилади, бу AҚШ банк тизимидаги активларнинг учдан икки қисмини ташкил қилади.

Сауле Омарова - Корнел университети банк ҳуқуқи профессори, Москва давлат университети (1989), Висконсин университети (1999) ва Шимоли -ғарбий университетини (2001) битирган, юридик фанлари доктори. У қозоқ, рус ва инглиз тилларини билади.

Калит сўзлар: Молия,
Юқорига