Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда туғилган аёл АҚШ Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи бўлиши мумкин

6 Август 2021 09:59

WASHINGTON. Kazinform - Қозоғистон туғилган Сауле Омарованинг номзоди Оқ уй томонидан АҚШ Ғазначилиги ҳузуридаги Валютани назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига кўриб чиқилмоқда, дея хабар беради Kazinform New York Timesга таяниб.

Газетанинг ёзишича, Президент Жо Байден маъмурияти Демократик партия ичидаги кураш давом этаётгани сабабли олдинги иккита номзодни рад этганидан кейин Валюта назоратчиси бошлиғи лавозимига янги номзодни кўриб чиқмоқда.

New York Timesнинг қайд этишича, ҳозирда президент Байденнинг ёрдамчилари Корнел университети банк ҳуқуқи профессори Сауле Омарованинг номзодини кўриб чиқишмоқда. Вазиятга яқин иккита манбага кўра, кўриб чиқиш жараёни дастлабки босқичда. Сауле Омарованинг номзоди яқин ойларда ёки келаси йилнинг бошида тақдим этилиши мумкин. Кейин у сенат томонидан беш йиллик муддатга ўз номзодини тасдиқлатиши керак бўлади.

New York Times газетаси Сауле Омарова АҚШ Молия вазирлигида президент Жорж Буш бошқаруви сиёсатининг махсус маслаҳатчиси бўлганини ва бундан олдин у беш йил Davis Polk & Wardwell юридик фирмасида ишлаганини қайд этади.

Сауле Омарованинг илмий ишлари унинг янги лавозимга қандай мос келиши ҳақида тасаввур беради. У ўз тадқиқотида криптовалюта операциялари банкларга Федерал захира ва бошқа назорат органлари назаридан кўпроқ савдо операцияларини ўтказишга имкон бериши мумкинлигини таъкидлайди. Омарова хоним бошқарма бошлиғи сифатида бундай жараёнлар устидан назоратни кучайтириши мумкин.

Катта эҳтимол билан, Омарова хоним анъанавий банкларга ўхшаб фаолиятининг кўп соҳаларида, масалан, кредит бериш соҳасида, лекин анча кам чекловлар билан фаолият юритаётган молиявий технология компанияларини тартибга солишда қатъийроқ позицияни эгаллайди. Бироқ улар валюта назоратчисининг кўзидан четда қоладилар, чунки улар «нобанк ташкилотлар», деб ёзади New York Times.

2020 йил май ойида C. Омарова хоним MSNBC телеканалига берган интервmюсида, унинг тадқиқотлари уни молиявий секторнинг тузилиши билан боғлиқ асосий муаммони аниқлашга олиб келганини айтди: оддий фаолият давомида банклар ва сармоядорлар барча муҳим қарорларни қабул қиладилар, жамоатчилик эса фақат бирор нарса нотўғри бўлгандагина маслаҳатлашадилар.

Агар номзод кўрсатилса, С. Омарова хонимнинг бу соҳага нисбатан меҳр-муҳаббати унга танқидчиларнинг овозини ўчиришга ёрдам бериши мумкин эди.

Сауле Омарова молиявий институтларни тартибга солиш, банк ҳуқуқи, халқаро ва корпоратив молиялаштиришга ихтисослашган. 2014 йилда Корнел университети юридик факултетига киришдан олдин, Шимолий Каролина университети юридик факултетининг юридик профессори бўлган.

У, шунингдек, Москва давлат университети, Висконсин университети ва Шимоли -ғарбий юридик университетининг битирувчиси.

Калит сўзлар: Молия,
Юқорига