Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда тикланувчи энергия ҳажми ўсиб бормоқда

10 Ноябрь 2020 13:26

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаевнинг сўзларига кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми йил бошида белгиланган режадан ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«10 ой давомида мамлакатда 87,1 миллиард кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич жорий йилнинг 10 ойи режасига тенг - 100%. Шуни таъкидлаш керакки, электр энергиясини ишлаб чиқариш тўғридан-тўғри энергия сарфи билан боғлиқ. Ҳисобот даврида ҳеч қандай йирик бахтсиз ҳодисалар қайд этилмаган. 10 ой давомида 16 643,4 тонна уран қазиб олинди, бу ҳисобот ойи режасининг 102,7 фоизини ташкил этади», - деди Нурлан Ноғаев Ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, жорий йилнинг 9 ойида тикланадиган энергия манбалари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ҳажми 2,37 миллиард кВт соатни ташкил этди. Бу жорий йилнинг 9 ойидаги режадан ошиб, 101,3 фоизни ташкил этган.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Калит сўзлар: ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига