Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда шифокорларнинг маоши яна 30 фоизга оширилади

18 Май 2022 18:55

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари томонидан бутун аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари фаровонлигига катта эътибор қаратилмоқда. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатда тиббиёт ходимларининг иш хақи оширилиши масаласига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари томонидан бутун аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари фаровонлигига катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан 2021 йил 1 январдан тиббиёт ходимининг иш ҳақи оширилди. 2022 йилда шифокорларнинг маоши ўртача 30 фоизга, тиббиёт ходимларининг маоши 20 фоизга ошди», — деди Ажар Ғиният.

Вазир, шунингдек, келгуси йилда ҳам тиббиёт ходимларининг иш ҳақини ошириш учун маблағ ажратилаётганини айтди.

«2023 йилда шифокорларнинг иш ҳақини ўртача 30 фоизга, ҳамширалар маошини 20 фоизга ошириш режалаштирилган, бунинг учун маблағ ажратилган», — деди Ажар Ғиният.

Аввалроқ 2021 йилда шифокорларга қўшимча тўловлар ва саёҳат харажатлари учун 413 миллиард тенге ажратилгани хабар қилинганди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Юқорига