Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда ривожланиш салоҳиятига эга 3561 қишлоқ модернизация қилинади

12 Октябрь 2021 19:01

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев бугун Ҳукумат йиғилишида «Кучли ҳудудлар - мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кучли ҳудудлар - мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси мамлакатнинг асосий хизматлари ва транспорт алоқаларидан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Бу ҳудудлар ўртасидаги алоқани ва ҳудудлар ичидаги аҳоли пунктларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлайди.

Ушбу йўналишларни амалга ошириш доирасида 4 та вазифа, 20 та кўрсаткич ва 94 та чора -тадбирлар назарда тутилган. Миллий лойиҳани молиялаштиришнинг умумий миқдори қарийб 7,6 трлн тенге, жумладан республика бюджетига 4 трлн тенгеден зиёд, маҳаллий бюджетларга 786 млрд тенге ажратилган. Бу маблағлар 2,8 трлнга яқин хусусий инвестицияларни жалб қилади», - деди А. Ерғалиев.

«Кучли ҳудудлар - мамлакат тараққиёти драймери» миллий лойиҳасининг асосий чора -тадбирлари 13,5 трлн тенге уй-жой қурилишига инвестиция жалб қилинади, 16 минг км сув иншоотлари қурилади. Иккинчи йўлларнинг қурилиши ва «Достиқ-Мойинти» участкасини электрлаштириш ҳисобига Хитой-Европа-Хитой йўналишининг ўтказувчанлигини 5 баробар ошириш режалаштирилган. Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар автомагистрали қурилиши таъминланади.

Миллий лойиҳани амалга ошириш натижасида қуйидаги кўрсаткичларга эришилади:

- Шаҳар ва қишлоқларда сув таъминоти ва канализация хизматларидан 100% фойдаланиш таъминланади.

- 2025 йил охиригача ривожланиш салоҳиятига эга 3561 қишлоқни модернизация қилиш режалаштирилган.

- 103 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади.

- Ҳамма республика ва маҳаллий йўлларнинг 95 фоизини яхшилаш режалаштирилган.

- Aвтомобиль йўлларининг сифатини яхшилаш 2025 йилга келиб транзит юк ташиш ҳажмини 30 млн тоннага оширишга имкон беради.

«Умуман олганда, юқоридаги учта миллий лойиҳани самарали амалга ошириш юқори даражадаги 5 фоиз барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди, даромадларни 27 фоизга оширади ва 450 мингта доимий иш ўринларини яратади.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг инфратузилма сифати бўйича позициясини Жаҳон иқтисодий форумининг рақобатбардошлик рейтингида қирқинчи ўринга яхшилаш режалаштирилмоқда», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Юқорига