Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда республика аҳамиятидаги йўлларга 350 дан ортиқ камералар ўрнатилди

11 Февраль 2021 13:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда магистрал йўлларида видеокузатув камераларини ўрнатиш давом этмоқда. Бу пуллик йўлларда тўловларни йиғиш тизимини ўрнатиш бўйича инвестиция лойиҳасининг бир қисмидир, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Telegram каналига асосланиб.

Бугунги кунга қадар инвестор томонидан 374 та камера ўрнатилди. Улар ҳали ҳам синов режимида ишлашмоқда. Тўловларни йиғиш тизими ишга туширилгач, дастурий-техник комплекс автоматик равишда транспорт воситасининг сони, класси, тезлиги ва йўналишини аниқлайди. Шуни таъкидлаш керакки, агар машина RFID ёрлиғи билан жиҳозланган бўлса, темир отни аниқлашнинг ишончлилиги сезиларли даражада ошади. Масалан, агар кимдир сохта рақамлардан ўтиб кетса ёки авторақамнинг ҳолати ёмон бўлса, тизим уни тўғри аниқлай олмаслиги мумкин. Бундай шубҳали ҳолатларда, RFID ёрлиғи автомашина эгаларини ноқонуний тўловлардан ҳимоя қилади.

2024 йилга қадар инвестиция лойиҳаси доирасида 11000 км узунликдаги автомобил йўлларига 1000 дан ортиқ камералар ўрнатиш режалаштирилган.

Юқорига