Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда референдумни қўллаб-қувватлаш республика штаби тузилди

6 Май 2022 17:49

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Маслихатлари депутатлари бирлашмаси референдумни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича штаб яратиш ташаббуси билан чиқди. Жамоат ташкилотлари ва бир қанча сиёсий партиялар ҳам республика штабига кирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Тулеубек Муқашев Референдумни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш республика штабига раис этиб тайинланди.

«Президентимизнинг республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармони муносабати билан референдумни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича республика штабини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ташаббускори - Қозоғистон Маслихатлари депутатлари бирлашмаси. Бизни фаол фуқаролик кучлари қўллаб-қувватлади. Йирик жамоат бирлашмалари ва тармоқ бирлашмалари республика штабига киришга келишдилар. Бизнинг ташаббусимизга қатор сиёсий партиялар ҳам қўшилди. Биз таклиф этилаётган конституциявий ислоҳотнинг барча нормалари бўйича тушунтириш материаллари тайёрлаймиз. Биз жамланган ресурсларимизни республиканинг барча ҳудудларида аҳоли билан тушунтириш ишларига йўналтирамиз», — деди Тўлеубек Муқашев.

Маърузачининг сўзларига кўра, штаб барча чекка ҳудудларни қамраб олиш учун етарли маблағга эга. Келгусида турли соҳа гуруҳлари билан учрашувлар ўтказилиб, ҳар бирига конституцияга таклиф этилаётган ўзгартиришлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 апрелида бўлиб ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІ сессиясида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдумини ўтказишни таклиф қилганди.

ҚР Парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев Конституциянинг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди.

ҚР Давлат котиби Ерлан Қарин референдум ўтказиш зарурати нима сабабли пайдо бўлганини тушунтириб берди.

5 май куни Қасим-Жомарт Тоқаев Референдум тўғрисидаги Конституциявий қонунни имзолади , шунингдек, референдумнинг 5 июн куни ўтказилиши эълон қилинди.

Президент Қозоғистон халқига видеомурожаат қилиб, республика референдумида фаол иштирок этишга чақирди.

ҚР «Референдум тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгаришларга кўра, фуқаролар референдум бюллетенига ўзлари танлаган жавобни кўрсатиш учун исталган белгини қўйиши мумкинлиги маълум бўлди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Калит сўзлар: Жамият, Референдум, Конституция,
Юқорига