Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда ПЗР тестлари нархи 22 фоизга арзонлашади

14 Октябрь 2020 12:15

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус ПЗР тестлари нархи арзонлашади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой брифингида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, мутахассисларни тайёрлаш орқали маҳаллий лабораторияларнинг қувватини кунига 63 мингта синовга етказиш режалаштирилган.

«Бозорда сарфланадиган материаллар нархининг арзонлашиши сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ПЗР тестини 22 фоизгача арзонлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқди. Бундан ташқари, шахсий ҳимоя воситалари ва тест тизимлари арзонлашди. Агар таклиф маъқулланса, тариф шу ойнинг охиригача тасдиқланади», - деди Алексей Цой.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига