Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда президентлик лавозимига 2 мартадан ортиқ сайланишга тақиқ киритилмоқда

12 Май 2022 18:55

NUR-SULTAN. Kazinform – Референдумга қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, Қозоғистонда президентлик лавозимига 2 мартадан ортиқ сайланишга тақиқ киритилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган семинарда адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова маълум қилди.

«Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг навбатдаги блоки Биринчи Президент мақоми бўйича барча қоидаларни олиб ташланиши билан боғлиқ.

Масалан, референдум натижалари қабул қилинса, Президент лавозимига 2 мартадан ортиқ қайта сайланиш тақиқланади. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш жоизки, собиқ президентларнинг Конституциявий кенгаш аъзоси бўлиш ҳуқуқи ҳам олиб ташланмоқда», — деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Юқорига