Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда Президент ваколатларига бир қатор чекловлар қўйилиши мумкин

12 Май 2022 19:05

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова 5 июн куни бўлиб ўтадиган референдум натижалари бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Қозоғистон Президентига нисбатан бир қатор чекловлар жорий этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Референдумга қўйилаётган конституциявий ўзгаришлар орасида энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири президент лавозимига қўйилган чекловлардир. Бу, биринчи навбатда, Президентнинг яқин қариндошларининг сиёсий ва квазидавлат секторида раҳбарлик лавозимларини эгаллаши чекланишини билдиради. Иккинчидан, Президент ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида сиёсий партияга аъзо бўлиши тақиқланади», — деди Алма Муқанова.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар 12 блокдан иборат бўлади.

«Шунингдек, Президентнинг туман, вилоят, кичик шаҳарча ва қишлоқ туманлари ҳокимларини сайлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқи бекор қилинади. Кўриб турганингиздек, бу Президент ваколатларининг қисқаришини билдиради. Бу бошқарувнинг «супер-президентлик» моделидан воз кечиш демакдир», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июн куни Қозоғистон Конституциясига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича республика референдуми ўтказилади.

Референдум натижасида 17 та ҳудуддан 11 таси ёқлаб овоз берса, Конституцияга ўзгартириш киритилади .

ҚР Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанованинг айтишича, референдум орқали Конституцияга жами 56 та ўзгартириш киритилади.

Муаллиф: Али Ибраев

Юқорига