Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда патогенлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг иш ҳақини 50 фоизга ошириш таклиф қилинди

16 Сентябрь 2021 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари - Бош санитария врачи Ерлан Қиясов патогенлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг иш ҳақини 50 фоизга оширишни таклиф қилди. У бу ҳақда «Қозоғистон Республикасининг биологик хавфсизлиги тўғрисида» ги қонун лойиҳасини Мажилис депутатларига тақдим этиш чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ерлан Қиясовнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасида 2022-2024 йиллар учун умумий қиймати 25 миллиард тенгедан ошадиган харажатлар кўзда тутилган. Жумладан, учта асосий ихтисослаштирилган идора - Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 23,4 миллиард, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига - 1,1 миллиард, Таълим ва фан вазирлигига - 1,1 миллиард тенге ажратилади.

«Бу маблағлардан 10,9 миллиард тенге хавфли патогенлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг иш ҳақини 50 фоизга оширишга, нафақалар, реабилитация нафақаларига 2 маош миқдорида, биохавфсизлик бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга йўналтирилади», - деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига