Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда Парламент сайлови якунлари эълон қилинди

12 Январь 2021 11:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 10 январь куни бўлиб ўтган ҚР Парламенти Мажилиси депутатлари сайловларда учта сиёсий партиянинг мандатларини эълон қилди. Ушбу партиялар Парламентдан ўрин эгаллаш учун зарур бўлган камида 7 фоиз овоз тўплаш талабини бажаришди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мажилисда депутатлик мандатлари: «Nur Otan» партияси - 76 мандат, Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси - 12 мандат, «Қозоғистон Халқ партияси» - 10 мандат олди.

Сайлов якунларига кўра, «Қозоғистон Халқ партияси» - 9,10 фоиз, «Nur Otan» партияси - 71,09 фоиз, «Ауыл» халқ-демократик ватанпарварлик партияси - 5,29 фоиз, Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси - 10,95 фоиз, «ADAL» сиёсий партия 3,57 фоиз овоз йиғди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Сайлов-2021, Партиялар,
Юқорига