Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда пахтани сотиб олиш нархи тасдиқланди

11 Октябрь 2020 15:36

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1 ва 2 навдаги пахта хомашёсининг сотиб олиш нархи 1 килограмми 130 тенгедан ошиқроқ қилиб белгиланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда пахта саноати асосан экспортга йўналтирилганлиги сабабли унинг нарх сиёсати ташқи бозорда маҳсулотга бўлган талабга асосланган. Бу йил хорижий компанияларнинг Қозоғистон пахта бозоридаги фаолиятига дунёдаги оғир эпидемиологик вазият ва Европада коронавируснинг иккинчи тўлқинининг тарқалиши таъсир кўрсатди.

Сотиб олиш нархини белгилаш масаласини ҳал этиш мақсадида Қишлоқ хўжалигининг биринчи вице-вазири А. Сапаров раислигида Туркистон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Қозоғистон пахтачилик ассоциацияси ва пахтани қайта ишлаш заводлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашув якунлари бўйича, маҳсулотларни сотиб олиш нархи 1 ва 2 навдаги пахта хомашёсининг сотиб олиш нархи 1 килограмми 130 тенге этиб белгиланди.

Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига