Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда пахта экиш майдони 119 минг гектарга кўпайди

24 Май 2022 21:42

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда шоли экин майдонлари 8,7 минг гектарга қисқаради. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сувни кўп талаб қиладиган экинларни диверсификация қилиш давом этмоқда, шу муносабат билан 2021 йилга нисбатан шоли майдонларининг 8,7 минг гектарга камайиши кутилмоқда. Улардан Қизилўрда вилоятида – 5,3 минг гектар, Туркистон вилоятида – 2,9 минг гектар ва Алмати вилоятида – 0,6 минг гектар», - деди қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, монокуляр – пахта экиладиган майдонларнинг кўпайиши 115 минг гектарга етиши кутилган эди, бу ўтган йилга нисбатан 5 минг гектарга кўпдир.

«Бироқ бу кўрсаткич 119 минг гектардан ошди. Бунга пахта хомашёсининг бир тоннасига 350 минг тенге юқори харид нархи ёрдам берди, бу 2020 йилга нисбатан 220 минг тенгега кўпдир», - деди вазир.

«Сувни кўп талаб қиладиган экин майдонларини диверсификация қилиш ишлари вазирлик ва вилоятлар ҳокимликларининг доимий назоратида бўлади», - дея қўшимча қилди Е.Қарашўкеев.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Юқорига