Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда овулларда 315 янги мактаб қурилади

20 Апрель 2021 16:39

NUR-SULTAN. Kazinform – Овул жойларда 315 та янги мактаб қурилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Таълим сифати ва мавжудлигини ошириш доирасида овул жойларда 5 мингта мактабни модернизация қилиш ва 315 та янги мактаб қуриш режалаштирилган. Барча овул мактабларида малакали ўқитувчилар ишлайди. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар 100 фоиз мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олинади», - деди Асет Ерғалиев.

Унинг таъкидлашича, овул жойларда спорт ва ижодий тўгаракларни ривожлантириш учун шароит яратиш мақсадида 1719 спорт ва 748 маданий иншоотлар қурилади ва замонавийлаштирилади. 1095 соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш ва модернизация қилиш овул жойларда соғлиқни сақлаш тизимининг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини яхшилайди.

«Барча чора-тадбирлар овул аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, даромадларини ошириш ва овул жойларини ривожлантиришга янги туртки беради», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига