Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда «омикрон» штамми тарқалишининг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилди

8 Декабрь 2021 18:21

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри бош давлат санитария врачи Сарҳат Бейсенова Қозоғистонда «омикрон» штамми тарқалишининг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилгани ҳақда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«ЖССТ коронавирус инфекциясининг янги штамми «омикрон»ни қайд этди ва уни ташвишга сабаб деб тан олди. Омикрон кетма-кет 32 та мутациядан иборат ва дельтадан кўра юқумли», - деди Сарҳат Бейсенова.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 3 декабридан бошлаб Қозоғистонда янги штаммнинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида идоралараро комиссия томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:

- Қозоғистонга 11 давлатдан (Ботсвана, Жанубий Африка, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини, Танзания, Малави ва Гонконг) чет эл фуқароларининг кириши чекланди.

- «Омикрон» штаммидан келиб чиққан КВИ ҳолатлари аниқланган мамлакатда келган одамлар: Исроил, Чехия, Нидерландия, Бельгия, Буюк Британия, Италия, Германия, Австралия, Канада ва Миср, эмлашдан қатъи назар, 72 соатдан кечиктирмасдан ПЗР тестидан ўтиш мажбурийдир.

- Бундан ташқари, «омикрон» сабаб бўлган КВИ билан касалланиш ҳолатлари аниқланган мамлакатлардан келганлар ПЗР тести натижаларидан қатъи назар, 7 кунга карантинга олинади.

Калит сўзлар: Транспорт, Жамият, Тиббиёт,
Юқорига