Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда Олимпия ўйинлари совриндорларига янги автомобил берилади

30 Июль 2021 15:15

TOKYO. Kazinform – Олимпия ўйинлари совриндорлари Игор Сон ва Зулфия Чиншанлога Қозоғистон Оғир атлетика федерациясидан янги автомобил берилади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга асосланиб.

«Қозоғистон Оғир атлетика федерацияси Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндорлари Игор Сон ва Зулфия Чиншанлога янги Toyota Camry автомашиналарини, шунингдек, жамоа бош мураббийини моддий рағбатлантиришни топширади. Автомашиналар калитларини яқин келажакда Нур-Султан шаҳрида ҚР Оғир атлетика федерацияси президенти Жанат Тусупбеков топширади», - дейилади ҚР ОАФ матбуот хизматида.

Токиодаги Олимпия ўйинларида Игор Сон 61 кг вазн тоифасида, Зулфия Чиншанло эса 55 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

28 июль куни кечқурун спортчилар Қозоғистонга қайтиб келишди ва Алмати аэропортида тантанали кутиб олишди. Маросимда спортчиларнинг қариндошлари ва дўстлари, оғир атлетика федерацияси ва Алмати вилояти ҳокимлиги вакиллари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт,
Юқорига