Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда ногиронлар янги имтиёзларга эга бўлади

29 Октябрь 2021 12:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари келаси ойдан бошлаб янги имтиёзларга эга бўлади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов МДҲга аъзо давлатлар маслаҳат кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Жорий йилнинг 12 октябр куни Президент «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун Парламент Сенати ва Мажилисининг ишчи гуруҳи аъзолари, Ҳукумат ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахслар бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари, шунингдек, жамоатчилик ва экспертлар ҳамжамиятининг таклифлари асосида ишлаб чиқилди. Қонун 19 та концептуал ўзгартишдан иборат бўлиб, 16 та қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритишни назарда тутади. Келгуси ойдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига янги имтиёзлар берилади», -деди Ақмади Сарбасов.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Қонун нормаларига тўхталар экан, яна иккита «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги ва «Инклюзив таълим тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинганини таъкидлади.

«Улардан биринчисида ижтимоий тадбиркорлик тушунчаси, ижтимоий тадбиркорлик субъектларининг асосий вазифалари ва тоифалари, ижтимоий тадбиркор мақомини бериш механизми, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг кенг кўламли чора-тадбирлари белгилаб берилган. Умуман олганда, қонун ногиронларнинг ҳам тадбиркорлик фаоллигини, ҳам бандлигини рағбатлантиришга қаратилган. Таълим вазирлиги ташаббуси билан қабул қилинган иккинчи қонун таълимнинг барча босқичларида алоҳида таълимга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар Таълим тўғрисида, Бола ҳуқуқлари тўғрисида, Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга киритилди», -деди у.

Ақмади Сарбасов Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига Факультатив протоколни ратификация қилиш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади. Тегишли қонун лойиҳаси ҚР Парламенти Мажилисида кўриб чиқилмоқда.

Юқорига