Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда нечта товар биржалари бор

24 Ноябрь 2021 12:41

NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳозирда Қозоғистонда 19 та товар биржаси лицензияга эга. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов Парламент ялпи мажлисида биржа савдосини ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мен таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг асосий бўлимларига тўхталиб ўтаман. Ҳозирда Қозоғистонда 19 та товар биржаси лицензияланган. Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, биржа операциялари сони 50 бараварга ошган, 2009 йилдаги 1119 тадан 2020 йилда 48 мингтага етган. Шу билан бирга, 2020 йилда учта етакчи товар биржаларининг («Астана», ЕТС, «Каспи») биржа савдолари ҳажми 291,2 миллиард тенгени ёки барча савдоларнинг 30 фоизини ташкил қилди. Барқарор биржа индустриясини яратиш мақсадида қонун лойиҳасида товар биржаларининг икки поғонали тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда», — деди Бахит Султанов.

Вазир биринчи даражага тўхталар экан, товар савдоси билан шуғулланувчи товар биржалари учун устав капиталини ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичининг 700 минг бараваригача ошириш кўзда тутилаётганини айтди.

«Иккинчи даража, яъни фақат ностандарт товарлар билан савдо қилувчи товар биржаларига қўйиладиган талаблар аввалгидек сақланиб қолади. Яъни, устав капиталининг энг кам миқдори ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичининг 300 минг бараварини ташкил этади. Биржаларнинг турли тармоқларга бўлиниши биржа савдосининг такомиллашуви ва ривожланишига туртки беради. Яъни, фақат стандартлаштирилмаган товарлар савдоси билан шуғулланувчи биржалар бошқа иштирокчиларга эътибор қаратиш, хизматлар кўламини кенгайтириш, сифатини ошириш ва ҳажмини ошириш орқали ўз имкониятларини оширишга ҳаракат қилади», — деди Б. Султанов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Биржа, ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги,
Юқорига